0373 244 84 62 info@farhetk.uz

So'nggi yangiliklar

Farg'ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi

Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖнинг ёш ишчи-ходимлари Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этди

Admin | 18 Sentyabr 2019

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинганига уч йил бўлди.

Шу муносабат билан Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти томонидан Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол аъзоларидан таркиб топган бир гуруҳ ёш ишчи-ходимлар 10—15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалига саёҳатга юборилди.

Мазкур саёҳат давомида ёшлар халқимизнинг қадимий тарихи ва маданий мероси, кўп қиррали ўзбек миллий ҳунармандчилиги маҳсулотлари билан яқиндан танишишди.

Маълумки, фестивалда 78 мамлакатдан давлат ва жамоат арбоблари, устазода ҳунармандлар, халқ амалий санъати усталари, мутахассислар, соҳа олимлари, фахрий меҳмонлар, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар маҳсулотларининг кўргазмаси, халқ сайллари, дорбозлар ва фолклор жамоаларининг чиқишлари, вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари корхонанинг ёш ходимларида катта таассурот қолдирди.

Agar matnda imlo xato topgan bo’lsangiz, bu matnni belgilab Ctrl+Enter bosib bizga xabar bering.