0373 244 84 62 info@farhetk.uz

So'nggi yangiliklar

Farg'ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi

Спорт соғлик гарови

Admin | 20 Sentyabr 2019

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси томонидан жамиятда ишчи ходимлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида 20 сентябр куни барча бўлим, хизматлар ҳамда туман шахар электр таъминоти корхонаси ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирни жамиятнинг бош директори Д.Джалилов очиб берди. Сўзга чиққан жамиятнинг Касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Муллажонов барча қатнашчиларга омад тилади. Шу билан мусобақа СТАРТ олди.

Қатнашчилар, спортнинг СТОЛ ТЕННИСИ, ШАХМАТ, ШАШКА, ЮГУРИШ, ФУДБОЛ каби турлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Тадбир якунида барча совриндорларга “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмасининг дипломи ва эсталик совғалари топширилди.

Спортнинг Фудбол тури бўйича Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонаси 3-ўринни, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг ЭТРХ бўлими 2-ўринни эгаллашти.
Фахрли 1-ўрин эса, Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонасига насиб этди.
Барча қатнашчи ҳамда ғолиб ва совриндорларни жамиятимиз раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси томонидан ташаккуримизни билдирамиз.
Бу каби тадбирлар Данғара туманида хам давом этмоқда, бу хақда тадбир якунида хабар берамиз!

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
Матбуот хизмати.

Agar matnda imlo xato topgan bo’lsangiz, bu matnni belgilab Ctrl+Enter bosib bizga xabar bering.