0373 244 84 62 info@farhetk.uz

«Фаргона худудий электр тармоклари корхонаси» АЖ нинг тарихи

Farg'ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi

«Фаргона худудий электр тармоклари корхонаси» АЖ нинг тарихи

Фарғона  электр энергетика тизимининг шаклланиши ТАРИХИ

1930 йил 12 март куни  Фарғона ёғ-мой комбинатини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун “Шарқ Юлдузи” (“Заря Востока”) номли Фарғона иссиқлик электр маркази (ТЭЦ) нинг қуввати 2 мВт  бўлган биринчи агрегати ишга  туширилган. Электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши ҳисобига, яъни тўқимачилик фабрикаси ва бошқа истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 1932-1936 йилларда  ИЭМнинг қуввати 9,5 мВт га етказилган ( 1963 йилда барча агрегатлар демонтаж қилинган ва 1968 йилдан иссиқлик манбаи корхонасига айлантирилган ).

“Шарқ юлдузи” номли Фарғона иссиқлик электр маркази Фарғона водийси энергетика тизимининг ривожланишида  асосий база бўлиб шаклланган ва унинг базасида 1937 йилда “Фарғона район электр тармоқлари” корхонаси ташкил этилган, бу корхона таркибига Фарғона шаҳридаги дизель электр станциялари ҳам киритилган.

Қувасой цемент заводи қурилишининг бошланиши ва Қизил-қия кўмир конининг очилиши Қувасой иссиқлик электр станцияси (ГРЭС) қурилиши учун имкониятни юзага келтиради ва  1939 йил декабрь ойида  қуввати 12 мВт бўлган  биринчи агрегат ишга туширилади. 1955 йилга бориб 3 та агрегатнинг умумий қуввати 36 мВт га етказилган.

Фарғона водийсида нефть қазиб чиқариш миқдорининг ортиши , Фарғона нефтни қайта ишлаб чиқариш заводи  ва шу завод учун алоҳида иссиқлик электр маркази (ТЭЦ) нинг қурилиши учун заруриятни юзага келтиради. 1956 йил  6 октябрда  Фарғона ва Марғилон шаҳарлари  оралиғида жойлашган саноат зонаси худудида қурилган “Фарғона ИЭМ (ТЭЦ)” нинг 30 мВт қувватга эга бўлган биринчи агрегати ишга туширилади. 1979 йилга бориб унинг қуввати 430 мВт га етказилган.  Фарғона ИЭМ да 2017 йилнинг октябрь ойи  ҳолатига 12 та буғ ишлаб чиқарувчи қозон агрегати, 6 та турбогенератор ва 9 та куч трансформаторлари мавжуд бўлиб, уларнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 305 мВт ни ташкил этади, ишлаб чиқарилаётган электр энергияси 4 та 110 кВ ли линиялар орқали ягона электр энергетика тизимига узатилади.

1940 йилга келиб Фарғона район электр тармоқларидаги  35-110 кВ ли  электр линияларининг умумий узунлиги 140 км га етган.  Қувасой, Андижон ва Қизилқия шаҳарларида 35-110 кВ ли подстанциялар қурилган.

1936-1941 йилларда станция ва подстанцияларни ўзаро боғловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилди.

1943 йил 4 ноябрь куни  қуввати 10 мВт бўлган Қўқон иссиқлик электр маркази ишга туширилган ( 1973 йилда турбогенераторлар демонтаж қилинган ва иссиқлик марказига айлантирилган).

1950-1958 йилларда 235 км узунликдаги 6-10 кВли электр узатиш тармоқлари қурилди, трансформаторларнинг умумий қуввати 20,0 минг кВА га етди.

1959 йили 110 кВли система ташкил этувчи  Қайроққум ГЭС –  Конибодом – Қўқон  электр узатиш линияси ишга туширилди, бу билан  Тошкент ҳамда Фарғона электр узатиш тизимлари ўзаро боғланди.

1961 йили 110 кВли система ташкил этувчи ПС Қўқон – ПС Поп (Наманган) ҳаво узатиш линияси қурилди, трансформатор подстанцияларининг умумий  қуввати 109,4 минг кВАга етди.

1964 йили Фарғона электр тармоқлари объектларининг кенгайиб кетганлиги сабабидан  Андижон, Наманган, Ўш ва Ленинобод электр тармоқлари корхоналари ташкил этилди.

1965 йили 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво линиялари ва подстанцияларга хизмат кўрсатадиган Риштон участкаси ташкил этилган,  0,4-220 кВли  линияларнинг умумий узунлиги 6876 км га ва 33 та 35-110-220 кВли подстанцияларнинг умумий қуввати 381,1 минг кВА га етди.

1966 йили Олтиариқ район электр тармоқлари корхонаси ташкил этилди. 220/110/10 кВ ли Фарғона подстанциясида  125,0 минг кВА қувватли Т-2 трансформатор ишга туширилди.

1967 йили Фарғона электр тармоқлари Фарғона ва Қўқон участкаларига бўлинди.

1969 йили муддатидан илгари 138 та колхоз ва совхозлар, 1400 та аҳоли пунктлари ҳамда 887 та насос ускуналарини электр энергияси билан таьминланди.

1971 йили 110/35/10 кВли Қува ,110/35/6 кВли Северная, 35/10 кВли Водил  нимстанциялари ишга туширилди.

2017 йилнинг 1 январь ҳолатига 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқларининг умумий узунлиги  25541,4 км ни, 35-110 кВли 154та подстанцияларнинг умумий қуввати эса 1780,0 минг кВа ни ташкил этади.

 

 

«Farg’ona Elektr tarmoqlari» Узбекистон Республикаси давлатмулк кумитасининг 08.06.2002й даги №8406/032-2 сонли «Узбекэнерго» ДАК нинг » Farg’ona Elektr tarmoqlari » шуъба корхонасини акциядорлик жамиятига узгартириш тугрисида» ги буйругига асосан «Farg’ona Elektr tarmoqlari» очик акциядорлик жамиятига айлантирилган.

30.06.2014й. кунги №2/14 сонли  акциядорларнинг умумий йигилиши карорига асосан жамиятнинг номи ва устави («Фаргона худудий электр тармоклари корхонаси» акциядорлик жамияти) га  узгартирилиб,  Фаргона шахар хокимиятининг Тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш марказидан руйхатга олинган, керакли узгартиришлар киритиб мувофиклаштирилиб  27.10.2014й куни №1188, хамда 17.10.2017й кунги №1188 сон билан кайта руйхатга олинган.

Жамиятнинг Устав фонди 41 млрд 439 млн 650 минг сумни ташкил килиб номинал киймати  1000 сум булган  41 439 650 дона акцияларга булинган.

         «Фаргона ХЭТК» АЖ нинг акциядорлари (таъсисчилари)  тугрисида маълумот.

 

Акциядорлар (Таъсисчилар) акциялар СОНИ

 дона.

акциялар КИЙМАТИ минг.сум. умумий кийматдан улуши %
1 «Узбекэнерго» АЖ улуши 21 134 250 21 134 250 51%
2 Мехнат жамоаси улуши

(имтиёзли акциялар)

2 072 000 2 072 000 5%
3 Чет-эллик инвесторлар (акциядорлар) улуши.  шундан:

ООО «Apomnia Trading Limited»

ООО «Trusorce Еnterprises Limited»

ООО «Molgo Еnterprises Limited»

18 233 400

 

6 008 750

6 091 400

6 133 250

18 233 400

 

6 008 750

6 091 400

6 133 250

44%

 

14,5%

14,7%

14,8%

Жами

41 439 650 41 439 650 100%

Agar matnda imlo xato topgan bo’lsangiz, bu matnni belgilab Ctrl+Enter bosib bizga xabar bering.